Малайзия қироли “Мисс Москва”га уйланди

Оксана қирол билан турмуш қуриш учун ислом динини қабул қилди ва мусулмонча Риханна деган исм олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. Бугун Москва вилоятида антиқа тўй маросими бўлиб ўтди. Унда Малайзия қироли Муҳаммад V султон Келантана, “Мисс Москва–2015” кўрик танлови ғолиби Оксане Воеводинага уйланди, деб хабар қилмоқда RT.

Оксана қирол билан турмуш қуриш учун ислом динини қабул қилди ва мусулмонча Риханна деган исм олди.

Хабарда айтилишига кўра, Малайзия қонунларига кўра, Қирол Муҳаммад V 2022 йилда тахтини тарк этиши керак. Малайзияда қироллар фақат 5 йил ҳукумронлик қилиши мумкин. Кейин тахтни навбатдаги ворисга бўшатиб бериши керак.