Тошкентда болалар боғчасида ёнғин чиқди

Кондиционер электр симидаги қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. Тошкентнинг Яккасарой туманидаги “Фортуна” хусусий болалар боғчасида ёнғин келиб чиққан, деб қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин чиқмаслиги учун эҳтиёткорликка чақирди

Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишди. Ёнғиндан хоналардан бирининг шифти ва деворлари зарар кўрди.

Мактабгача таълим муассасасининг бирор бир ходими ва тарбияланувчиси ёнғиндан зарар кўрмаганлиги маълум қилинди.

Дастлабки хабарларга кўра, кондиционер электр симидаги қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлган.