Тошкентнинг айрим кўчалари транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади

“PROlogue-2018” Халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан сешанба куни 4 та кўча беркилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. 27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида "PROlogue-2018" Халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан, театр атрофидаги қуйидаги кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун соат 17.00 дан 20.00 гача вақтинчалик берк бўлади, деб хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.

Тошкентда аввал ёпиб қўйилган кўча машиналар ҳаракати учун очилди

Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;

Буюк Турон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

Зарафшон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

Бухоро кўчаси – Зарафшон кўча

Тошкентнинг айрим кўчалари транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади

сидан Амир Темур кўчасигача йўллар беркилади.

“PROlogue-2018” IV  Халқаро кинофестивалини Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Кинематографияни ривожланлантириш маркази, Ўзбекистон Миллий кинокомиссия ва Ёш киноижодкорлар кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этган.

Таниқли ўзбек режиссёри, халқаро кинофестиваллар совриндори Аюб Шаҳобиддинов халқаро ҳакамлар ҳайъати раиси сифатида иштирок этади.