Шавкат Мирзиёевнинг декабрь бошида Россияга ташрифи кутилмоқда

Шу йил 26 ноябрда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Россия Федерацияси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев ўртасида учрашув ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Жорий йил 6 декабрь куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашиши кутилмоқда.

МДҲ давлатлари ядровий хавфсизлик ҳақида келишиб олишади

Бу масала кеча, 26 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Россия Федерацияси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев ўртасида ўтган учрашувда муҳокама қилинган.

“Учрашувда Ўзбекистон – Россия кун тартибининг ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувининг долзарб масалалари муҳокама қилинди”, дейилган ТИВ хабарида.  

Шу билан бирга, суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.