ОМОН рейди деб ўйладим – Хонтўраевга ҳужум қилиш воқеасига гувоҳ бўлган шахс

Ҳозирги вақтда ички ишлар орган ходимлари Хонтўраевга ҳужум қилган шахсларни қидиришмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Куни кеча Тошкентда ММА курашчиси Мурод Хонтўраевга ҳужум қилинди. Содир бўлган воқеага гувоҳ бўлган шахс кўрган нарсаларни Sputnik Ўзбекистонга айтиб берди.

Хонтўраев яна пичоқланди

Sputnik манбаасининг сўзларига кўра, 26 ноябрь куни соат 15 ларда “Тошкент” савдо марказига катта тезликда давлат рақами бўлмаган иккита Chevrolet Lacetti автомашиналари келади. Машинадан қора кийимли ниқобли 6-8 киши югуриб чиқишади.

“Одамлар кафега югуриб кетишди. Айримларида қўлларида дубинка бўлган. Улар йўл-йўлакай кимнидир уриб кетишган. Эҳтимол, улар Хонтўраевнинг қўриқчилари ёки дўстлари бўлган” – дейди гувоҳ.

Бир дақиқадан сўнг одамлар бинодан қайтиб чиқишади. Машиналарига ўтириб, воқеа жойидан кетиб қолишади. Улар ортидан савдо маркази қоровули югуриб чиқади, бироқ уларга ета олмайди.

“Бошида, мен ОМОН рейд ўтказаяпти деб ўйладим. Кейинчалик Хонтўраевга ҳужум қилинганлиги ҳақида хабардор бўлди”, - дейди манбаа.

Куни кеча якка кураш бўйича жаҳон чемпиони пичоқ билан етказилган жароҳати туфайли шифохонага ётқизилди. Айни дамда спортчининг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Ҳуқуқ тартибот органлари ҳужум қилган шахсларни қидиришмоқда. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.