Екатеринбургдан бир ҳафтада 86 нафар мигрант чиқариб юборилди

Шунингдек, суд ижрочилари Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон фуқароларини ўз ватанларига жўнатишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Екатеринбургдан бир ҳафта ичида 86 нафар ноқонуний мигрант чиқариб юборилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Ўзбекистонда мигрант аёлларнинг болалари ҳимояга олинади

Улар орасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон фуқаролари бор. Уларнинг барчаси Россия миграция қонунчилигини бузишган ва “Россияда хорижий фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Россия Федерациясига кириш қоидалари ёки Россия Федерациясида бўлиш тартибини бузиш” маъмурий ҳуқуқбузарлигини содир этишда айбдор деб топилган.

2018 йилнинг бошидан суд ижрочилари жами 1,9 мингдан ортиқ хорижий фуқароларни чиқариб юборишди.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг ўртасида Екатеринбургда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси тантали равишда очилганди. Карл Либкнехт кўчасидаги бино олдида Ўзбекистон байроғи кўтарилган. Очилиш маросимида Ўзбекистон бош консули Абдусалом Хатамов ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ва Свердловск вилояти ташқи иқтисодий алоқалар вазири Василий Козлов иштирок этишганди.