Ўзбекистон элчиси Саудия Арабистони қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Саудия Арабистони қироли Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий ташриф билан Риёзга келишга таклиф қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов 25 ноябрь куни Риёзда Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазизу Ал- Саудга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Учрашув чоғида қирол Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд Ўзбекистон Саудия Арабистонининг ишончли ва узоқ муддатли ҳамкори эканини таъкидлаб, ўзаро манфаатли бўлган йўналишларда ўзбек – араб муносабатларини янада юқори даражага кўтаришга тайёр эканини таъкидлади.

Шунингдек Саудия Арабистони қироли Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни унга қулай бўлган вақтда расмий ташриф билан Риёзга келишга таклиф қилди.