Тошкентда иссиқ сув ва марказий иситиш хизмати нархи ошди

Тошкентда 8 декабрдан иссиқ сув ва марказий иситиш хизмати нархи 10 %га оширилди.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Тошкентда 8 декабрдан бошлаб иссиқ сув ва марказий иситиш хизмати нархи оширилади, деб хабар қилмоқда “Тошиссиккуввати” ДУК матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, нархлар оширилиши энергия манбааларининг ва материаллар нархи ошиши билан боғлиқ. Янги тарифлар қуйидаги миқдорда белгиланган:

  • Марказий иситиш хизмати нархи – ойига 1610,99 сўм/м2
  • Иссиқ сув таъминоти – 4765,20 сўм/м3, ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолларда – 18609,24 сўм/одам бошига.   
  • Ташкилотлар учун  иссиқлик энергияси нархи 124 560 сўм/Гкал ҚҚС сиз ва 149472,00 сўм/Гкал ҚҚС билан. 

Эслатиб ўтамиз, марказий иситиш хизмати нархи бугунги кунда 1464 сўм, иссиқ сув таъминоти нархи 4332 сўмни ташкил қилади. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки – нархлар 10 %га оширилган.

Нархлар ошиши тафсилотлари ва юридик шахслар учун белгиланган тарифлар билан батафсил “Тошиссиккуввати” ДУК саҳифасида танишишингиз мумкин.