Телефон портлаши оқибатида қирғизистонлик йигит жиддий жароҳат олди

Қирғизистон Иссиқ-Кўл вилоятида телефон портлаши оқибатида йигит танасининг 30 фоиз қисми куйди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Қирғизистон Иссиқ-Кўл вилоятида телефон портлаши оқибатида йигит жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, йигит танасининг 30 фоиз қисми куйган. "Палакат" телефон шим чўнтагида бўлган.

Ўзбекистон алоқада: телефон рақамлари қандай ўзгаради

“Тонкс ҳудудий шифохонага 2004 йилда туғилган жабрланган Д.А. олиб келинди. У шим чўнтагида бўлган телефон портлаши оқибатида жароҳат олди”, - деб таъкидлади суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, йигит  кўкрак қафаси, қорин, ён бош, оёқ қисмлари 1 ва 2 даражали кимёвий ва термик куйган.

Ҳозирги вақтда жароҳатланган ҳолати барқарор оғир даражада деб баҳоланмоқда.

Қирғизистон "АКИ-пресс" ахборот агентлиги маълумотига кўра, йигитда “Нокиа” русумли мобил телефон бўлган. Уни бир ой олдин сотиб олган.

Жабирланган йигит у телефонда гаплашганлиги ва тасодифан тушуриб юборган. Мобил қурилмани кўтариб, шим чўнтагига солади, шундан сўнг портлаш содир бўлади.