Саратовдаги ЙТҲда айбдор автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ҳайдовчининг ёрдамчиси соғлиги яхшилиб, шифохонадан чиқарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Саратов вилоятида темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузишда айбланаётган қозоғистонлик ҳайдовчи реанимация бўлимидан оддий палатага ўтказилди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Саратов вилоятида юк поезди автобус билан тўқнашди: беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Унинг ёрдамчиси нисбатан кичик даражада жароҳат олган ва ҳозир шифохонадан чиқарилган. Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Ойбек Смадияровнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Иккинчи ҳайдовчи эса жиддий жароҳат олди. Биринчи бир неча кун у реанимация бўлимида бўлган, ҳозир эса оддий палатага ўтказилди.

“Унга нисбатан Россия полицияси жиноий иш қўзғатди. Баъзи ОАВларда у ҳисбга олинганлиги ҳақида маълумот айланмоқда. Бу маълумотни рад этмоқчимиз. У ҳибсга олинмаган, у оддий палатада, унга нисбатан ҳали эҳтиёт чораси қабул қилинмади”, - деди Смадияров.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада, 17 ноябрь куни Саратов вилоятининг Озинск туманида тартибга солинмаган темир йўл кесишмасида юк поезди ва буюртма автобуси тўқнашди.  Натижада 7 нафар кишидан 5 нафар йўловчилар - Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди ва ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси – Қозоғистон фуқаролари оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.   

Полиция 61 ёшли автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Унга 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.