ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Украина ҳарбий-денгиз кучларининг учта кемаси ушланганлиги ҳақида хабар берди. Улар якшанба куни Қора денгизда қатор провокацияларни амалга оширишган. РИА Новости хабарига асосан.
ФХБ оммавий ахборот марказида хабарига кўра, 25 ноябрь эрталаб Россия чегарасини бузган “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари соат 19:00да Россия денгиз ҳудудида навбатдаги ноқонуний ҳаракатларни амалга оширди.
Кемалар Россия чегара хизмати ва Қора денгиз флоти кема ва катерларининг дарҳол тўхташ ҳақидаги талабларига жавоб бермаган ва хавфли ҳаракатларни амалга оширган.
“Кемаларни тўхтатиш учун қурол қўлланган. Натижада Россиянинг Қора денгиздаги сув ҳудудларида барча уч кема ушланган. Украина қуролли кучларининг 3 нафар яраланган ҳарбийсига тиббий ёрдам кўрсатилган”, - дейилган ФХХда.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ушланган кемалар Керч портига олиб борилади.