Ўзбекистонлик олимларга Евроосиё тоғ фанлари академиясининг дипломлари топширилди

Янги академикларга дипломлар Россия тоғ фанлари академияси президенти Юрий Малышев ва Евроосиё тоғ фанлари академияси президенти Нурлан Риспанов топширди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Шу кунларда Навоий шаҳрида Евроосиё тоғ фанлари академияси президиум йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

МИСиС филиалининг тантанали очилиши - энг ёрқин фото-суратлар

Йиғилишда академиянинг академик дипломларини тантанали топшириш маросими ўтказилди.

Академиянинг янги танланган аъзолари орасида ўзбекистонлик 6 нафар олимлари: Баходир Раимжанов, Юнус Норов, Ўткир  Носиров, Кувандик Санақулов, Фарходбек Умаров, Илхом Мислибаев.

Янги академикларга дипломлар Россия тоғ фанлари академияси президенти Юрий Малышев ва Евроосиё тоғ фанлари академияси президенти Нурлан Риспанов топширди.

“МИСиС” университети технологик тадқиқот Миллий Олмалиқ филиали директори, т.ф.д. Ф.Умаров Евроосиё тоғ фанлари академиясининг энг ёш академики деб топилди.

Евроосиё тоғ фанлари академияси 2018 йилда Қозоғистон Остана шаҳрида ташкил этилган.

ЕТФА таъсисчилар таркибига етакчи олимлар ва Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон тоғ-металлургия тармоғи экспертлари киритилди.

Эслатиб ўтамиз, шу 18 октябрь куни Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида Олмалиқ шаҳрида МИСиС Миллий технологик тадқиқотлар университети филиали очилиш маросими бўлиб ўтганди. "МИСиС" МТТУ Ўзбекистонда ўз бўлимига эга бўлган тўртинчи Россия олий таълим даргоҳига айланганди.

Бугунги кунда "МИСиС"да технологик мутахассисликлар (тоғ иши, металлургия, материалшунослик ва материаллар технологияси, технологик машиналар) бўйича Ўзбекистондан 400 нафардан зиёд талабалар ва аспирантлар таҳсил олмоқда.