Ўзбекистонда доллар курси юқорилади, евро эса пастлади

Ўтган ҳафтада доллар курси 6,26 сўмга кўтарилиб, 8 277,53 сўм ташкил қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 27 ноябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,67 сўмга кўтарилиб, 8 299,20 сўм ташкил қилди.

Евро курси эса 39,99 сўмга камайиб, 9 411,29 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 17 тийинга пасайиб, 125,39 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.