Бухорода туризмни ўрганиш таълим маркази очилди

Япониянинг Вакаяма университети Бухорода туризм бўйича кадрлар тайёрлашга ёрдам беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. 21 ноябрь куни Бухоро Давлат университетида “БухДУ-Вакаяма туризмини ўрганиш таълим маркази” очилди  деб хабар қилмоқда, Давлат Туризм қўмитаси.

Хабарда айтилишига кўра, Марказ Япониянинг Вакаяма университети,  “Эл-юрт умиди” фонди ва Ўзбекистон-Япония маркази ҳамкорлигида очилган.

Бухорода туризмни ўрганиш таълим маркази очилди

Япониянинг Вакаяма университети Жаҳон Туризм ташкилотининг TedQual сертификатига эга бўлиб, у туризм бўйича баклавриат ташкил қилиш ҳуқуқига эга. Японияда ушбу университет қошида “Туризмни ўрганиш маркази” фаолият юритмоқда. Олдин ушбу марказдан бир неча ўқитувчилар БухДУга келиб лекциялар ўқиган эди.

Бухорода ташкил қилинаётган туризмини ўрганиш таълим марказининг асосий вазифаси – туризм соҳасида изланишлар олиб бориш, янги ўқув адабиётини яратиш, илмий-методик йўналишларда қўшма лойиҳалар ва магистратура ва бакалавриат бўйича ўқув дастурлари ташкил қилиш туради.

Марказ аудиториялари энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган, яқин орада Ўзбекистон ва Япония мутахассислари ёрдамида 10 та ўқув китоблари ва методик қўлланмалар чоп этилади. Вакаяма университети туризм йўналиши ўқув дастури асосида БухДУда туризм йўналиши бўйича ўқув дастури тайёрланади. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ушбу дастур бўйича талабларни қабул қилиш бошланади.

Бухорода туризмни ўрганиш таълим маркази очилди

“Эл-юрт умиди” фонди ва Ўзбекистон-Япония маркази “БухДУ-Вакаяма” туризмни ўрганиш марказига Япониядан ўқитувчиларни таклиф қилишга, Бухоро Давлат университети ўқитувчиларини Японияга стажировкага юборишга ёрдам беради.