Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистонга нота юборди

Ўзбекистон қўшни мамлакатни Қуролли кучларида жанговар тайёргарликни текшириш бўлиб  ўтиши ҳақида огоҳлантирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон ТИВига нота йўллади, деб хабар қилмоқда қўшни мамлакат ташқи ишлар муассасаси.

Нота орқали Ўзбекистон Қирғизистонни 26 ноябрь куни Қуролли кучлар жанговар тайёргарлигини текшириш бўлиб ўтиши ҳақида огоҳлантирган.

“Текшириш Ўзбекистон Қуролли кучларининг жанговар ҳолатини баҳолашга қаратилган ва бошқа мамлакатлар манфаатларига зид эмас”, - дейилган расмий хабарда.

Қирғизистон томон таалуқли муассасаларга тегишли топшириқларни берган.