ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда давлат эколгик экспертизасини ўтказиш низоми тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлигингинг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали.
“Низомга мувофиқ, экологик экспертиза атроф табиий муҳитга ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хўжалик ҳамда бошқа фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади”, - дейилган хабарда.
Давлати экологик экспертизаси қуйидагилар объектларда ўтказилади:
- юқори ва ўртача даражада хавфли тоифага кирадиган фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар;
- техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;
- аҳолиси сони 50 минг кишидан ортиқ бўлган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари.
Давлат экологик экспертизасини учун тўлов энг кам иш ҳаққининг 0,5 бараваридан 25 баравари миқдорида бўлиб, у экспертиза ўтказилаётган объект хавфи ҳамда жойлашган ҳудуд аҳоли сонига қараб белгиланади. Экспертиза учун тўлов ариза берилганидан сўнг 90 кун ичида амалга оширилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонунларида давлат экологик экспертизасини ўтказиш мажбурийлиги, унинг объектлари белгиланиб, экспертиза ижобий хулосаси бўлмаган лойиҳаларни амалга ошириш таъқиқланган.