Тошкентда кучли ёмғирдан сўнг қор ёғмоқда

Илгарироқ синоптиклар ҳаво ҳарорати пасайиши ва кучли ёғингарчиликлар ҳақида огоҳлантиришганди.
Sputnik

Кучли ёғингарчилик ҳайдовчилар ва пиёдаларга қийинчиликлар туғдирмоқда.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш сўралган. Зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмаслик, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишлари, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олиш сўралган.

Тошкентдан тасвирга олинган видео лавҳани томоша қилишингиз мумкин.