Раққоса тўйда антиқа ва хавфли услубда рақс ижро этди - видео

Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳлардан бирида антиқа услубда ижро этилган рақс видеоси пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 ноя  — Sputnik. Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари Facebookда раққоса тўйда антиқа услубда ўйинга тушиши тасвирга олинган видеони жойлаштиришди.

Тўйлардан бирида аёл раққоса тепа қаватдаги темир устунга чиқиб, хавфли услубда рақс ижро этди.

Видео остида ўзбекистонликлар кўплаб изоҳлар қолдиришмоқда.

“Тўйларимизда яна бир инновация пайдо бўлганга ўхшайди”, - деб ёзган муштарийлардан бири.