Гўзал биринчи хоним мени ўзбекка айлантирди - ҳиндистонлик дизайнер

Ҳиндистонлик дизайнер Риту Бери Instagramдаги саҳифасида Зироатхон Мирзиёева билан бирга тушган суратни жойлаштирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Шу йил 22 ноябрь куни Tashkent Fashion Week-2018 мода ҳафталигининг очилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева ҳам ташриф буюрди.

Ҳиндистонлик дизайнер Риту Бери Instagramдаги саҳифасида Зироатхон Мирзиёева билан бирга тушган суратни жойлаштирди.

Тадбирда ҳиндистонлик дизайнер Риту Берининг 7 хил рангдаги янги либослари намойиши бўлиб ўтди.

“Гўзал биринчи хоним мени ўзбекка айлантирди. Қисқа, аммо ёдда қоладиган ташрифнинг мукаммал якуни” – деб ёзган ҳиндистонлик дизайнер.

Тошкент мода ҳафталиги 21-26 ноябрь кунлари ўтказилади. Шунингдек, Хитой элчихонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда Хитой мода куни ва Халқаро форум ўтказилади. Унда дизайн ва дизайн-таълимида инновациялар муҳокама қилинади. Италия, Ҳитой, Корея ва Россиядан соҳанинг машҳур вакиллари тадбирга махсус меҳмонлар сифатида таклиф қилинган.