ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Таниқли мода тарихчиси, санъатшунос ва коллекциячи Александр Васильев Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Телебошловчи Instagram саҳифасида – Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкентга келганлигини маълум қилди.
Васильев ўзбек миллий либосларда тушган расмларни ҳам жойлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида Ўзбекистонга Россия либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский ташриф буюрганди. У ҳам Бухоро кўчаларида рақсга тушганди.