Ўзбекистон тиббиётдаги ислоҳотлар бўйича кўп давлатларга намуна бўла олади - ЖССТ раҳбари

Тошкентда соғлиқни сақлаш ислоҳотларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди. Унда ҳукумат вакиллари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюро экспертлари ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб Ўзбекистон ҳукуматининг тиббиётни ислоҳ қилишга қаратилган концепция ишларини юқори баҳолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат тиббиёт муассалари ходимларининг маоши оширилди

Конференцияда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган 7 йиллик ривожлантириш концепцияси мазмун-моҳияти ҳам муҳокама қилинган. Жумладан, соғлиқни сақлашнинг бошқариш ва молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш, давлат-хусусий шерикчилик ва тиббий туризмни ривожлантириш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва тиббиёт фанини ривожлантириш каби устувор йўналишларга эътибор қаратилган.

Жужанна Якаб сўзларига қараганда, мамлакатга соғлиқ сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўп давлатларга намуна бўла олади.

“Жумладан, у иммунизация ёки вакцинация борасидаги ишларга қаратилаётган эьтибор, ҳаттоки, Европанинг ривожланган мамлакатларида ҳам амалга оширилмагани айтиб ўтди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш ва тиббиёт соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказиб, Ўзбекистонда 2025 йилгача соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича концепция лойиҳасини пухта ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берганди.