Наманганлик фуқаро ўз укасининг қотилига айланди

Ташқи кўринишдан жароҳатсиз бўлган жасаднинг бошининг ички қисмига жароҳатдан етказилгани аниқлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро ўз укасини ўлдирди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати. 

Хабарда айтилишига кўраю, жасади ташқи кўринишдан жароҳатсиз ҳолда топилган, лекин ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи боши ички қисмига етказилган жароҳатдан вафот этганлиги аниқланган.

“Кўрилган чоралар натижасида шу йилнинг 15 ноябрь куни марҳум Д.Т.нинг акаси У.Т. уйида ўзаро жанжал туфайли уни юзи ва бошига қўллари билан уриб, жароҳат етказганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.