Кўпроқ қовурилган жўжалар: KFC Ўзбекистонда яна 25 та ресторан очишни режалаштирди

KFC Ўзбекистонда камида 25 дона ресторан очишни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. KFC халқаро тармоғи Ўзбекистонда 25 тадан ортиқ ресторан очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бренднинг Тошкентдаги очилиш маросимида хабар берилди.

Қовурилган жўжа: Тошкентда бугун биринчи KFC ресторани очилди

Spot.uz берган маълумотига кўра, 2020 йилгача Россияда ва МДҲ мамлакатларида 1000 та ресторан очишни мақсад қилиб қўйди.

KFCнинг Россия ва МДҲ бош директори Раиса Полякова сўзларига кўра,  KFC ресторанлари Самарқанд, Бухоро, Фарғона водийси ва бошқа вилоятларда ҳам очилади.

Шунингдек, тармоқ турли хил ресторан форматлари, жумладан Drive (автомобилчиларга хизмат кўрсатиш) ва Fusion (ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд ресторан) хизматларини ривожлантиришни режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 12 сентябрь куни биринчи KFC ресторани очилган эди.