Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Dubai cup" турнирида ғолиб бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА ва Қувайт устидан ғалаба қозониб "Dubai Cup" кубогини қўлга киритишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кувайтни мағлуб этиб, “Dubai cup" халқаро мусобақасининг ғолибига айланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Футбол ассоциацияси.

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14 ноябрь куни Японияга қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишган эди. Кейин мусобақасининг иккинчи турида БАА жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Dubai cup" мусобақасининг сўнгги турида Кувайтга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ягона гол 27 дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов томонидан киритилган.

Мазкур ғалаба вакилларимизга гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш имконини берган.

Учта ўйин натижаларига кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ва турнир ғолибига айланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 22-26 март кунлари Тошкентда Осиё-2020 чемпионатининг саралаш босқичи бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон жамоаларига қарши майдонга тушишади.