Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари тайинланди

Икром Наримов 2018 йилнинг январь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Наримов Икром Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Тегишли буйруқни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори 2018 йилнинг 19 ноябрь куни имзолади, деб хабар қилди прокуратура матбуот хизмати.

Икром Наримов 1971 йилда Хоразм вилояти Янгибозор туманида  туғилган, маълумоти олий-ҳуқуқшунос, 1993 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2013 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.

У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Тошкент транспорт прокуратурасида бошлаб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси тизимида турли лавозимларда ишлаб, Тошкент авиация транспорт прокурори лавозимида фаолият юритган.

2018 йилнинг январь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.