БМТ Ўзбекистон минтақавий сиёсатини дунё стандарти деб атади

Майкл Мёллер Ўзбекистон ҳудудий сиёсатини қўллаб-қувватлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. БМТ Бош котибининг ўринбосари Майкл Мёллер Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Аёлларнинг давлат бошқарувида фаол иштирокини кўриш қувонарли ҳолдир - БМТ махсус вакили

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов  ва БМТ Бош котибининг ўринбосари Майкл Мёллер Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда  амалга ошираётган ташқи сиёсати жиҳатларини муҳокама қилишди.

БМТ вакили Ўзбекистон олиб бораётган минтақавий сиёсатни, республиканинг қўшни давлатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш учун қаратаётган алоҳида эътиборини қуллаб-қувватлашини билдирган. 

“Замонавий дунёда интилиш керак бўлган ва энг сезиларли натижа берадиган айни стандарт мана шудир”, – дейилган хабарда.

Учрашув давомида бўлажак қўшма тадбирларни ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилган. БМТ вакили 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлайдиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида иштирок этади.