Россия мигрантлар пул ўтказмаларини рублга ўтказмоқчи - эксперт

"Юнистрим" пул ўтказмалар тизимига нақд валюта алмаштириш нега таъқиқланди ?
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. “Юнистрим” компаниясига нақд хорижий валюта алмаштиришга қўйилган тақиқ, биринчи навбатда Россиянинг долларга қарши сиёсати билан боғлиқ, деб тахмин қилди QBF компанияси вице-президенти Владимир Масленников.

“115-Федерал қонун - ноқонуний йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш  ва террорчиликни молиялаштиришга қарши курашга мўлжалланган. Лекин одамлар биринчи навбатда буни иқтисодда доллардан воз кечиш билан боғлиқ деб ўйлашади”, - деб тушунтирди эксперт.

Эксперт фикрига кўра, нақд долларга оборотига киритилаётган чекловлар Россия Марказий банкининг рублни МДҲда янада машҳурроқ қилишга уриниши билан боғлиқ.

“Менинг фикримча, буни етарлича баланд ва тушунарли маълум қилишди... Бу бутунлай мантиқий позиция”, - деб қўшиб қўйди Масленников.

Аввалроқ маълум бўлишича, Россия Марказий банки "Юнистрим" пул ўтказиш тизимига “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Федерал қонунни бузгани учун ярим йилга нақд валюта алмаштиришни тақиқлаган.

Россия мигрантлар пул ўтказмаларини рублга ўтказмоқчи - эксперт