Қашқадарёлик отахон аълочи талабалар учун стипендия жорий этди

Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Қашқадарё вилояти Китоб туманида истиқомат қилувчи 83 ёшли отахон - Мухтор Шапсанов Миллий университетнинг аълочи талабалари учун стипендия жорий қилди. Бу ҳақида Лола Ўроқова ўзининг Facebookдаги саҳифасида хабар қилган.

“Мухтор Шапсанов” номли стипендия ҳар ой ЎзМУ Физика факултетининг 2-3 курсларида ўқийдиган 2 нафар аълочи талабаларига берилади. Стипендия миқдори 600 минг сўмни ташкил қилади. 

— Стипендия бундан кейин ҳар ойнинг 8-санасида топширилади. Насиб этса, 6 декабрь куни Тошкентга кетаяпман. 8 декабрь – Конституция байрами арафасида энг иқтидорли 2 нафар талабага стипендияни бериб қайтаман, - деб отахоннинг сўзларини келтирган Даракчи.

Мухтор Шапсанов 1969 йилда собиқ иттифоқнинг Ҳиндистондаги элчихонасида ишлаган. Бир неча марта мамлакат раҳбарлари билан Индира Ганди ўртасида таржимонлик қилган. Хизмат юзасидан бир муддат Покистонда яшаган, Малайзия, Япония, Катар, Польша, Шри Ланка, Германия, Дубай мамлакатларида бўлган. Кейинчалик кўп йиллар ТошДУда ўқитувчилик қилган. Мухтор Шапсанов тарих фанлари номзоди, доцент.

Қашқадарёлик отахон аълочи талабалар учун стипендия жорий этди