Шифокорлар кўп сув ичиш соғлиққа зарар эканлиги ҳақида огоҳлантиришди

Олимлар инсон ўз соғлигига зарар етказмаслиги учун кунига неча литр сув ичиши кераклигини аниқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Шифокорлар ҳаддан зиёд миқдорда сув ичиш - соғлиққа хавф туғдириши мумкин деган хулосага келишди, бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Роғун ГЭСини ишга тушириш маросимида иштирок этади

Инсон буйраклари соатига қарийб 800-1000 миллилитр сувни қайта ишлаши мумкинлиги маълум қилинмоқда. Агар бу миқдор ошса, организмдаги натрий мувозанати бузилади. Сувдан “маст” бўлиш қон босимини тартибга солишни оғирлаштиради. Бу эса ўз ўрнида мия функциясини ишдан чиқишига, ҳаттоки ўлим билан тугашга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, шифокорлар ҳаддан ташқари гидрация сувсизланиш каби хавфли бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Айниқса буйрак хасталигига чалинганлар эса жуда заиф бўлишади. Катта ёшдаги одам кунига уч-тўрт литрдан зиёд сув ичмаслиги керак.