Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик ёш келин-куёвга уй совға қилди

Бу бизларнинг ҳаётимиздаги тасодифан юз берган энг қувончли, бахтли ва бир умрга эсда қоладиган унутилмас воқеа бўлди - дейишди ёш келин куёв президент совғаси ҳақида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. давомида  Нукусдаги кафелардан бирида ёш-келин куёвнинг никоҳ тўйига тасодифан ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда, Kruz.uz нашри.

Президент совғаси - Самарқандда имконияти чекланган фуқароларга уй-жойлар берилди

Айни пайтда Қорақалпоқ давлат университетининг талабалари бўлган Султан Торенов ва Ҳурлиман Арзымовалар ўзларининг бахт туйида шахсан Президентимиз билан учрашиб, юртбошимиздан табрик сўзларини эшитишдек улуғ бахтга муяссар бўлишди, деб ёзади нашр.

Шавкат Мирзиёев ушбу ёшларнинг келажакда етук кадрлар бўлиб етишиб чиқишини таъминлаш, ёш оилани моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш келин-куёвларга янги уй совға қилиш буйича топшириқ берган эди.

17 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Президент совғаси — янги квартиранинг калитини ва қимматбаҳо совғаларни ёш келин-куёвларга, яъни  Тореновлар оиласига тантанали равишда топширди.  

— Бу бизларнинг ҳаётимиздаги тасодифан юз берган энг қувончли, бахтли ва бир умрга эсда қоладиган унутилмас воқеа бўлди. Албатта, келажакда ўз соҳамизнинг етук кадрлари бўлиб етишиб, юртимиз равнақига ўз хиссамизни қўшамиз, — дейди ёш келин-куёвлар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб у ерда турли соҳалар ривожланиши ва янги лойиҳалар, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи ва кайфиятлари билан танишган эди.