Россия Темир Йўллари келажак вагонларини тақдим этди

Янги плацкарт вагонларда ўриндиқлар шахсий пардалар билан жиҳозланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Россия Темир Йўллари плацкарт вагонларнинг келажакдаги кўринишини тақдим этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Янги концепциядаги вагонлар интерьери оч кулранг ва қизил рангларда бўлиб, шахсий қулайлик зоналари, вендинг автоматлари бўлади. Янги дизайндаги стол ва полкалар, USB розеткалар бўлади. Йўловчилар қулайлиги учун ўриндиқлар шахсий ҳудудни чекловчи пардалар билан жиҳозланган бўлади.

Шунингдек вагонлар туалет ва гигиеник душлар, ёш болали йўловчилар учун йўргаклаш столчалари ва бошқа қулайликлар ҳам бўлади. РЖД хабарига кўра, янги вагонлар келаси йилдан бошлаб пайдо бўлиши мумкин.