Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Канадага боради

2019 йилнинг биринчи ярмида Шавкат Мирзиёев Канадага бориши маълум бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг биринчи ярмида Канадага боради, деб хабар қилмоқда Ташқи Ишлар вазирлиги.

Канада компанияси Ўзбекистоннинг олти вилоятида қуёш электр станцияси қуради

Бу ҳақида Ўзбекистоннинг элчиси Жавлон Вахабов ва Канада генерал-губернатори билан бўлиб ўтган расмий учрашувида маълум бўлди.

Канада генерал губернаторининг расмий резиденциясида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг, резиденцияси Вашингтонда бўлган, Канадагаги элчиси Жавлон Вахабов Канада раҳбари Жюли Пайеттга ишонч ёрлиғини топширди.

Учрашув давомида Жюли Пайетт “Ўзбекистон ўзининг буюк тарихи ва дунёнинг ўта муҳим ҳудудида стратегик жойлашуви” туфайли дунёга машҳур деди.

Шунингдек, Канада раҳбари собиқ астронавт,  “Ўзбекистон илми фаини коинотни ўрганишда катта улуш қўшганини, буюк ўзбек олими, Мирзи Улуғбекнинг “Зижи Курагони” асари коинот эшигини Галилеонинг телескопидан 150 йил олдин очганини” айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Канадага боради