Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлди

Муштлашувда 28 ва 159 мактабнинг олти нафар ўқувчиси ва бир нафар лицей тингловчиси иштирок этди. Воқеа сабабларини тергов давомида аниқланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя  — Sputnik. Тошкентнинг Олмазор туманида 14 ноябрь куни мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлди.

Ўйиндан ўт чиқди: интернетда тўйда юз берган оммавий муштлашув видеоси тарқалди

Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, бошланган можарода олти нафар ўқувчи иштирок этди.

Муштлашув оқибатида 16 ёшли икки нафар 28-мактабнинг ўқувчиси – ўрта оғирликдаги жароҳатларни олишди.

Шунингдек, уч нафар ўсмирлар 16 ёшли ва 14 ёшли 159-мактаб ўқувчилари ва 16 ёшли академик лицей тингловчиси Жиноят кодексининг “безорилик” моддасида назарда тутилган жиноятни содир этида гумонланувчи деб топилди.

Тергов давомида муштлашувнинг сабаблари ва мотивлари аниқланади.