Тошкент вилоятида ички ишлар ходимига пичоқ билан ҳужум қилинди

Келес шаҳридаги дўконлардан бирида жанжалашаётган фуқароларни ажратмоқчи бўлган ички ишлар ходимига пичоқ билан билан ҳужум қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя  — Sputnik. Тошкент вилоятида ички ишлар ходимига пичоқ билан ҳужум қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича,  шу йил 16 ноябрь куни Тошкент тумани Келес шаҳрида яшовчи Н.Д. (аёл) ўзи ишлаётган “Maximal-Market” дўконида фуқаро Б.А. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтида дўконга харид учун кирган Тошкент тумани ИИБ ходими лейтенант С.М. уларни ажратмоқчи бўлганида фуқаро Б.А. пичоқ билан ходимга жароҳат етказган.

Натижада лейтенант С.М.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Б.А. қўлга олинган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда ЙПХ ходимлари йўловчилар ҳужумидан кейин касалхонага тушди

Эслатиб ўтамиз, ноябр ойи бошида ҳам Қашқадарёда йўл-патрул хизмати ходимларига ҳужум қилинганди. Хусусан, "Кобальт" русумли автомобил ҳайдовчининг ўғли қўлига пичоқ олиб Косон тумани ички ишлар бошқармасига тегишли "Дамас" русумли автомашина ойнасини синдириб, баллонларига шикаст етказган ва воқеа жойидан қочиб кетилган.

Тезкор чоралар натижасида ҳужум қилган шахс ва автомашинада бўлганларнинг барчаси ушланиб, туман прокуратурасига топширилганди.