Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бишкекда бўлиб ўтган учрашувда иштирок этди

Учрашувда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда БМТ бош котибининг сиёсий масалалар ёрдамчиси, бош котибнинг махсус вакили ҳамда Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари иштирок этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя  — Sputnik. 2018 йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарларининг ҳар йил бўлиб ўтадиган саккизинчи учрашувида иштирок этди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Қирғизистон Ўзбекистонга картошка етказиб беришни бошлади

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда БМТ бош котибининг сиёсий масалалар ёрдамчиси Мирослав Енча, бош котибнинг махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман минтақа барқарорлиги ва хавфсизлиги учун ички ҳамда трансмиллий таҳдидларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бишкек шаҳрида Ўзбекистон – Қирғизистон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтганди.