Тошкентлик жозибадор пианиночи ажойиб видео билан ўртоқлашди

Лола Астанова ижтимоий тармоқларда минглаб кузатувчиларга эга. Унинг видеоларини миллионлаб одамлар томоша қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Таниқли пианиночи Лола Астанова роялда турли мусиқаларни юқори маҳорат билан ижро этади.

Лола Астанова Instagram саҳифасида навбатдаги видео билан ўртоқлашди.

Тошкентда туғилиб ўсган Лола Астанова турли хорижий мамлакатларда катта концертлар беради.

Ижтимоий тармоқларда минглаб кузатувчиларга эга, унинг видеоларини миллионлаб одамлар томоша қилади.

Лола Астанова Тошкентдаги Успенский номли мусиқа мактабини тамомлаган. У 6 ёшидан бошлаб машҳур педагог Тамара Попович қўл остида пианино чалишни ўрганган.