Тилни ёрар қовунлар: ўзбекистонликлар махсус омборни намойиш қилишди

Ўзбекистонда бу лаззатли неъматнинг бўрикалла, асади, аркони, бекзоди, обиноввот, тошлоқи, оқноввот, кўкча, гулоби, қўйбош, умрвоқи каби навлари бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Facebookдаги гуруҳлардан бирида қовун сақланаётган омбор ҳақида видео жойлаштирилди.

Қишга сақлаб қўйиш учун кузги қовунлар учун махсус омборга жойлаштирилганлиги видеога олинган. Қовунлар омборхонада осилган ҳолатда сақланаётганини кўриш мумкин.

“Ҳақиқатда қовун, гап йўқ, буни энди кўришим”, - дея ҳайрон бўлади видео муаллифи.

Қовун таркибидаги витаминлар, минераллар ва бошқа фойдали моддалар саратон, инсульт каби касалликларнинг олдини олиш хусусиятига эга. Шунингдек, қовун С витаминига бой бўлган полиз маҳсулотидир.

Ўзбекистонда бу лаззатли неъматнинг бўрикалла, асади, аркони, бекзоди, обиноввот, тошлоқи, оқноввот, кўкча, гулоби, қўйбош, умрвоқи каби навлари бор.