ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Scientific Reports журнали кўп инсонларнинг тахир қора қаҳвага бўлган иштиёқини тушунтириб берувчи тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Олимлар фикрига кўра, бу генларга боғлиқ. Баъзи мутациялар инсонни тахир таъмини янада яхшироқ сезишга мажбурлайди.
Аста-секинлик билан инсон бу таъмга ўрганади ва уни зарарли эмас, аксинча фойдали деб ҳисоблай бошлайди.
Аввалроқ биологлар қаҳва аритмия хасталигига чалинган инсонлар юрак ишига салбий таъсир қилишини маълум қилишганди, аммо кейинги кузатишлар ушбу тахминни тасдиқламади.
Ичимликнинг фойдали хусусиятлари олимлар ўртасида ҳозиргача баҳс ва мунозара мавзуси бўлиб қолмоқда. Бир қанча тадқиқотлар натижаларига кўра, кунига уч ёки ундан зиёдчашка қаҳвасини ичиш инфаркт ривожланиш хавфини пасайтириши мумкин. Бошқа илмий гуруҳлар бу боғлиқни тасдиқлашга тайёр эмаслар.