ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Москвада эркак киши гул дўконини ўмариб, ўғирланган гулдастани йўлдан ўтиб кетаётган қизга ҳадя қилди, деб хабар қилди РИА Новости.
Номаълум шахс гул дўконига кириб, харидор сифатида гулдаста танлаган. Сотувчи гулларни олиб келганда, у чўнтагидан пичоқга ўхшаш ўткир предметни чиқариб, аёлга таҳдид қилган. У кассадаги пуллар ва гулдастани беришни талаб қилиб, сўнгра гулларни бир қизга совға қилди.
Гумонланувчи 32 ёшли мигрант эканлиги аниқланган. Айни дамда у қўлга олинган ва “босқинчилик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 162-моддасига кўра, шунга ўхшаш жиноятлар мажбурий жамоат ишлари ёки 5 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланса, жазо муддати 10 йил қамоқ ва 1 миллион рубл миқдорда жаримагача кўпайиши мумкин.