Яндекс компанияси Тошкентда янги хизматни ишга туширди

Аввалроқ Тошкентда “Яндекс. Такси” хизмати ўз фаолиятини бошлаганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Тошкентда “Яндекс. Маҳалла” хизмати ишга тушди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

"Яндекс. Маҳалла" - бу Ўзбекистонга мослаштирилган хизмат, Россияда “Туман (Район)” деб аталади.

Ушбу ўзига хос ижтимоий тармоқ орқали пойтахт аҳолиси интернет-майдонда ўз маҳалла янгиликлари, муаммолари ва ҳодисаларини муҳокама қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Россиядан ташқарида хизматни жорий этилган биринчи давлат бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда яқинда “Яндекс. Такси” транспорт хизмати ўз фаолиятини бошлаганди. Октябрь ойи ўзида ушбу хизматга тўрт минг автомобиль уланганди.