ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Нукус шаҳрига ташриф буюриб, дастлаб Нукус халқаро аэропортида амалга оширилган модернизация ишларини кўздан кечирди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Нукус аэропортини кўздан кечирди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил давомида нукус аэропорти биноси реконструкция қилиниб, терминал кенгайтирилган ва замонавий ускуналар билан жиҳозланган эди. Ҳаво дарвозасини модернизация қилишга қарийб 80 миллиард сўм сарфланган эди.
Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропорти Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш, бизнес алоқаларни кенгайтириш, туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Нукус аэропортини кўздан кечирди
© Пресс-служба президента Узбекистана