Имомали Раҳмон Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари билан музокаралар ўтказади

Ўзбекистон парламентарийларининг Тожикистонга келиши икки қўшни давлат мустақиллик йилларидаги биринчи ташриф бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Тожикистонда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги делегациясини кутишмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон алюмининй  заводига ташриф буюрди

Тожикистон парламенти қуйи палатаси матбуот котиби Муҳаммадато Султонов сўзларига кўра, Ўзбекистон делегацияси 19-22 ноябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлишади.

У Ўзбекистон парламентарийларининг Тожикистонга келиши икки қўшни давлат мустақиллик йилларидаги биринчи ташриф бўлишини деб қайд этди.

Делегация режаларида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Тожикистон парламенти ҳар икки палата спикерлари Маҳмадсаид Убайдуллоев ва Шукуржон Зуҳуров билан музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, Ўзбекистон депутатлари “ТАЛКО кабель” завод иши билан танишиб, Норак ГЭСи, Тожикистон миллий кутубхонаси, Миллий музей ва “Кохи Наврўз” пойтахт саройига ташриф буюришади.