Юнусобод туманидаги цех ёниб кетди

Ёнғинни ўчиришга 14 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Бугун эрталаб Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш марказига, Юнусобод туманида жойлашган  “Стройтеплоизоляция”  МЧЖнинг синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушди.

Ёнғинни ўчиришга 14 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинди. Ёнғин соат 10.34 да қуршаб олинди.

“Айни вақтда ёнғинни батамом ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ”, - дейилган ИИВ хабарида.