Сув ва ёнғин хавфи остида: Фарғонада уйларнинг бирида 8 йилдан бери томдан чакки ўтмоқда

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи пенсионерлар маҳаллий ҳокимият ва пудратчи ташкилотдан уй томини таъмирлаб берилишини сўрашмоқда. Шаҳар ҳокимияти бу муаммони ҳал қилишга ваъда берди, бироқ айрим қийинчиликлар борлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Sputnik Ўзбекистон таҳририятига Фарғона шаҳри Навоий кўчаси 38-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар уй томини таъмирланиши юзасидан ёрдам берилиши ҳақида мурожаат йўллашди.

Томдан чакки ўтиши бу уйда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф солмоқда.

Сув ва ёнғин хавфи остида: Фарғонада уйларнинг бирида 8 йилдан бери томдан чакки ўтмоқда

Фуқаролар мурожаатида ёзилишича, 2010 йилда шу кўчада жойлашган бир неча уйларда эгалар билан келишилмаган ҳолда таъмирлаш ишлари бажарилиб, техник жиҳатдан соз бўлган шиферни плассмасса черепицага алмаштирилди. Эҳтимол, унинг сифати яроқсиз бўлган. Уй эгалари сўзларига кўра, деярли биринчи кунлардан том устки қатламидан чакки ўтиш бошланди.

2012 йил май ойида одамлар вилоят ва шаҳар ҳокимиятларига том материалини алмаштириш бўйича мурожжат қилишади. Бироқ масала ижобий ҳал қилинмайди.

Ёрдамни кутишдан чарчаган уй эгалари ҳаётларини хавф остига қўйиб, ўзлари том тешикларини ямашга ҳаракат қилишади, бироқ шикастланган майдон жуда катта.

Ёғингарчилик пайтида уйнинг тепа қаватлардаги хонадонларга томдан чакка ўтмоқда. Бунинг оқибатида нафақат мол-мулкка зиён етказилмоқда, балки электр сим туташуви натижасида ёнғин келиб чиқиши мумкин.

Уй эгалари том қисмидаги аҳволи тасвирга олинган видеони юборишди. Унда уй томидан кўп жойларда чакка ўтаётганлигини кўриш мумкин.  

Сув ва ёнғин хавфи остида: Фарғонада уйларнинг бирида 8 йилдан бери томдан чакки ўтмоқда

“Бу черепица сувдан ҳўл бўлган. У қўлда осонгина синиб кетади. Агар у кўпроқ букилса қандайдир пластилинга ўхшаб қолади. Том мана шундай материал ўрнатилган”, - дейди 38-уйда истиқомат қилувчи фуқаро.

Айрим қўшни уйларда таъмирлаш ишлари бажарилган. Бироқ айнан шу икки қаватли уйга ширкат тузилмаганлиги сабабли рад этиб келинган.

Фарғона вилояти ҳокимияти матбуот хизмати Sputnik мухбирига 38-уй масаласи шаҳарнинг янги хокими Ҳамиджон Хабибиддинов томонидан ҳал қилиниши маълум қилди.

“Бу масаладан хабаримиз бор, барча керакли ҳужжатлар тўплами қўлимизда мавжуд. Ҳозирги вақтда фуқаролар билан муаммони ҳал қилиш бўйича иш олиб борилмоқда. Масаланинг қийинчилиги шундан иборатки, шу уйда истиқомат қилувчилар ширкат тузишмаган”, - деб таъкидланди вилоят ҳокимияти матбуот хизматида.

Сув ва ёнғин хавфи остида: Фарғонада уйларнинг бирида 8 йилдан бери томдан чакки ўтмоқда

Шунингдек, бир неча йил олдин том қисмида таъмирлаш ишларини бажарган пудратчи корхона билан ҳам муаммо мавжуд. Корхона раҳбарияти алмашган, шунинг учун масъул шахсларни топиб бўлмаяпти.

Яқинда Фарғона шаҳари ҳокими ҳам алмашди – октябрь ойи якунида бош вазир танқиди ортидан шаҳар ҳокими Шавкат Эркабоев ва бошқа амалдорлар ишдан олинганди.

Sputnik Ўзбекистон ушбу ҳолатни кузатиб боради.