Москвада харидор Iphone учун бир ванна танга кўтариб келди

Тангалар 1,5-2 соат давомида санаб чиқилганидан, сўнг ваннада 100 минг рублга яқин пул бўлгани маълум бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Россиялик харидор iPhone XS учун бир ванна танга тўлади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Янги iPhone смартфонлари намойиш қилинди

Воқеа Москва марказида жойлашган "Европейский" савдо марказида содир бўлган. re:Store дўкони сотувчиси Людмила Сёмушина айтишига қараганда олти нафар ёш йигитлар магазинга танга пуллар билан тўлдирилган ваннани кўтариб келишган. Тангалар 1,5-2 соат давомида санаб чиқилганидан, сўнг ваннада 100 минг рублга яқин пул бўлгани маълум бўлган.

Харидорлар хотираси 256 гигабайтга тенг iPhone XS смартфонини сотиб олишган ва ванна тагида қолган бир неча килограм қайтим пул ва ванна билан дўконни тарк этишган.