Меҳнат вазири: ҳар йил меҳнат бозорида 700 минг ёш ишчи пайдо бўлади

Ўзбекистонда меҳнат бозорида ҳар йили 700 минг янги ишчи кучи пайдо бўлади, уларнин ҳаммасини иш жойи билан таъминлашнинг иложи йўқ, - деди меҳнат вазири.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Тошкентда бўлиб ўтаётган Глобал тадбиркорлик ҳафталигида Ўзбекистонда барча ёшларни иш жойи билан таъминлаш муаммолари ҳақида айтиб берди. 

Вазир сўзларига қараганда, ҳар йили меҳнат бозорида 700 минг ёш ишчи кучлари пайдо бўлади ва уларнинг ҳаммасини иш билан таъминлашни имкони йўқ.

“Бу муаммо ечимининг ягон йўли – бу бизнес ташкил қилиш. Агар бизнес ташкил қилинса, янги иш ўринлари пайдо бўлади”, - деди Кудбиев.

Эслатиб ўтамиз, бугун эълон қилинган статистика маълумотларига кўра, Россияга ишлаш мақсадида кириб келаётган  хорижликлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллагани айтилган эди. Унга кўра 2018 йилнинг январ-сентябрь ойлари давомида Ўзбекистондан Россияга 1,5 миллиони – меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган.