2018 йилда Ўзбекистондан Россияга 3,4 миллион киши келган

Ушбу йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистондан Россияга жами 3,4 миллион киши келган, улардан 1,5 миллиони – меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. “Россия Мигрантлар федерацияси” 2018 йилнинг 9 ойида Россияга кириб келган хорижий фуқаролар сони ҳақида маълумот тарқатди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.   

Хабарда айтилишига кўра, Россияга кириб келган хорижликлар сони бўйича биринчи ўринни – Ўзбекистон эгаллаган. Ушбу йилнинг январ-сентябри давомида Ўзбекистондан Россияга жами 3,4 миллион киши келган, улардан 1,5 миллиони – меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида.

Ўзбекистонда мигрант аёлларнинг болалари ҳимояга олинади

Иккинчи ўринда Тожикистон, у ердан Россияга 1 745 554 киши, шундан 790 116 киши ишлаш мақсадида келган.

Учинчи ўринни Украина эгаллади (Россияга ишлаш мақсадида 347 272 киши борган), тўртинчи ўриндан Қирғизистон (247 658 киши) жой олди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси Россия ички ишлар вазирлигида музокаралар олиб борган эди. Томонлар Ўзбекистон меҳнат мигрантларини Россияга келиш тартибини соддалаштириш ва Ўзбекистонда Кўп тармоқли миграция маркази ташкил қилиш  масалаларини муҳокама қилишган эди.