ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Хонанда Шаҳло Аҳмедова “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг бир неча бор огоҳдантиришига қарамай “Летние дожди” деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилаётгани учун лицензиясидан маҳрум қилинди.
“Хонанда Ш.Аҳмедованинг “Летние дожди” деб номланган видеоклипида миллий маънавиятимизга ёт бўлган, томошабинларнинг эътиборини жалб этиш учун халқимиз менталитетига зид, шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай, йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини очиқ-ошкора ифода этиб, буни андишасизларча тасвирга олиб кенг оммага намойиш этган”, - дейилган “Ўзбекконцерт” давлат муассаси хабарида.
Хабарда айтилишича, Шаҳло Аҳмедова Бахтиёр қизига берилган лицензияси жорий йил 13 ноябрь кунидан тугатилди.