ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Тошкент-Москва йўналишидаги янги поезд қатнови 2018-йилнинг 14 декабр санасидан бошлаб йўлга қўйилади. Ушбу поезд Қорақалпоғистон ҳудуди орқали ҳаракат қилади, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллар” матбуот хизмати.
Россия темир йўллари брон қилиш тизимида “Москва - Қорақалпоғистон” йўналиши бўйича чипта харид қилиш мумкин. Плацкарт вагондаги чипта нархи 9 394 рублдан, купе вагон нархи эса 13 518 рублдан бошланади.
Поезд Қозон вокзалидан сешанба кунлари йўлга чиқади ва Қорақалпоғистон станциясига икки кунда етиб келади. "Қорақалпоғистон" темир йўл станцияси Ўзбекистоннинг шимоли - ғарбида Қозоғистоннинг Бейнеу шаҳридан 101 км масофда жойлашган.
Бир неча кун олдин "Ўзбекистон темир йўллари" ушбу йилнинг 8-декабридан Россиянинг Қозон шаҳрига поезд қатновини йўлга қўйганини хабар қилган эдик.