Шохжаҳон Эргашевнинг шиддатли ғалабаси

Шохжаҳон Эргашев Чикагода америкалик Зак Рэмсини бир дақиқа ичида мағлуб қилди.  
Sputnik

Кеча Чикагода бок томоши қилишга келган америкаликлар бироз хафа бўлишди, десак хато бўлмайди. Камида ярим соат давомида саккиз раундли жангни томоша қиламиз деб ўйлаган томошабинлар нима бўлганини ҳам тушунмай қолишди.

Эргашев америкалик Зак Рэмсини биринчи раунднинг биринчи дақиқасидаёқ ерга қулатди. Шундан сўнг ҳакам ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этди. 

Эслатиб ўтамиз, бу Шохжаҳон Эргашевнинг профессионал боксда 15 жангдан 15-ғалабаси бўлди. Улардан 14 таси нокаут билан.

Рэмси эса профессионал рингда 13 жанг ўтказиб 8 та ғалабага эришган. Улардан 4таси нокаут билан. 5 маротаба ютқазган.